date
views 156

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони қатор соҳаларда дастурлар амалга оширмоқчи

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмавий ривожланиш соҳаларида қатор муҳим дастурларни амалга оширмоқчи, деб хабар бермоқда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, бу борада фаол ишлар олиб борилмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан музокаралари вақтида бу бўйича маълумот берилган. Томонлар мамлакатда “яшил” водородни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, жорий йилнинг кузида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Саудия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Саудия Арабистони қатор соҳаларда дастурлар амалга оширмоқчи