16:06 / 01.07.2023
153

Тошкентда тадбиркордан 300 минг доллар олган ДУК ходими қўлга тушди (видео)

Тошкентда тадбиркордан 300 минг доллар олган ДУК ходими қўлга тушди (видео)

«Yunusobod business city» тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси» давлат унитар корхонаси ходими мазкур марказда кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, «Yunusobod business city» тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси ва тадбиркор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, марказ ҳудудидаги эски уйларни бузиш ва қурилиш учун жой тайёрлаш мақсадида, муқаддам тадбиркор томонидан Дирекция ҳисобига 22 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция маблағи ўтказиб берилган.

Аммо, Дирекция ходими турли баҳоналар билан қурилиш бошлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга сурган ва масалани ижобий ҳал этиб бериш учун пул талаб қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Дирекция ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тадбиркордан 300 минг доллар олган ДУК ходими қўлга тушди (видео)
ePN