date
views 326

Самарқандда тўй столи сув солинган бокаллардаги тирик балиқлар билан безатилди

Фото: Telegram / “Экологуз”

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тўйларнинг бирида меҳмонлар учун ёзилган дастурхон сувли идишдаги тирик балиқлар билан безатилди. Бу ҳақда Telegram’даги “Экологуз” канали хабар берди.

Айтишларича балиқларнинг нобуд бўлганлари кўп экан. Чунки уларга қуйилган сув ичимлик суви, балиқлар ичимлик сувида яшай олмайди”, — дейилади хабарда.

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган бўлиб, ҳақиқатдан ҳам мазкур воқеа Самарқанд шаҳрида жойлашган Life Garden базмгоҳида содир этилганини аниқлади.

Ушбу базмгоҳ иш бошқарувчисининг айтишича, тўй соҳибларининг талабига биноан 9 дона “петушок” балиғи тўй дастурхонига безак учун ижарага келтириб қўйилган. Сўнгра ушбу балиқлар талафот етказилмаган ҳолда эгасига қайтариб берилган.

Ҳолат тўғри ёки нотўғрилигини текшириш мақсадида давлат инспекторлари томонидан ўрганилганда, ушбу балиқларга шикаст етказилмагани маълум бўлган.

Шундай бўлишига қарамай, табиат жониворларига шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун тўй ўтказган фуқарога ва базмгоҳ соҳибига нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари кўрилиб, ҳолат қайтарилмаслиги юзасидан огоҳлантириш бериб ўтилди”, — дейилади муносабатда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда тўй столи сув солинган бокаллардаги тирик балиқлар билан безатилди