date
views 237

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутиляпти

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутиляпти

Ўзбекистон бўйича июль ойининг биринчи кунлари ўртача иссиқ бўлди. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +37...+39 даражага етди, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +40...+43 даражагача бўлди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +31...+32 даражагача пасайди.

Бугун салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқала бошлади. Кундузи ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача, жанубда +40 даражагача пасаяди. Меъёрий қийматларга яқин бўлган бундай ҳарорат фони иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.

3-7 июль кунлари айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4 июлда кечга томон Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда,

3-4 июль кунлари энг чекка жанубда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан +34...+36 даража бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутиляпти