17:15 / 03.07.2023
281

Масъулият талаб этадиган вазифа!

Масъулият талаб этадиган вазифа!

Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш муҳим вазифа. Одамларнинг муаммоларини, талаб ва эҳтиёжларини яқиндан ўрганиш, уларни жойида ҳал этиш, зарур чора-тадбирларни белгилаб, ижтимоий адолатни таъминлаш халқимизда розилик ҳиссини оширади.

Хусусан, бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимларида ҳам фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг 5 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан 9055 та мурожаат келиб тушган. Қувонарлиси, ушбу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга камайишига эришилган.

Албатта бунинг ортида бюро ходимларининг машаққатли меҳнатлари эвазига ижро ишларининг ижобий тамомланаётгани турибди. Мисол учун, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш юзасидан кўриб чиқилган жами 8123 та мурожаатдан   7237 таси, яъни 89 фоизи ҳал қилиниб, шундан 2093 таси қаноатлантирилган. Қолган 5144 таси бўйича қонунчиликда белгиланган тартибга тушунтиришлар берилган.

Ариза ва мурожаатларнинг қаноатлантирилиши натижасида 1679 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган холда 14 млрд 271 млн 308 минг сўм ундирилиши таъминланган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳар бюро органларида ва улар томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 1791 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган. Хусусан, жорий йилнинг май ойида бошқарма раҳбарияти томонидан туман бўлимларида ўтказилган сайёр қабулда мурожаатлар асосида фуқаро ва юридик шахслар фойдасига 1 млрд 82 млн. 744 минг сўм қарздорликларнинг ундирилиши таъминланди. Ушбу жараёнда 5 нафар оилани яраштиришга эришилган.

Таъкидлаш жоизки, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси органларида суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида, сифатли кўриб чиқишда жойлардаги Халқ қабулхоналари ва бошқа идоралар билан ҳам доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, тизим билан боғлиқ муаммосини ҳал қилиш учун мурожаат қилиб келган ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Ҳар бир мурожаат тегишли тартибда кўриб чиқилиб, улар ижобий ечим топиши учун барча имкониятлар ишга солинади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масъулият талаб этадиган вазифа!
ePN