20:55 / 03.07.2023
261

“Права”ни янгисига алмаштиришга улгурмаганлар жарима тўлайдими?

“Права”ни янгисига алмаштиришга улгурмаганлар жарима тўлайдими?

Жорий йилнинг 30 июнь куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг иккинчи босқичи якунланди. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати “права”ни янгисига алмаштиришга улгурмаган фуқаро жаримага тортилмаслиги ва ундан имтиҳон олинмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб 2012 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агарда фуқаро 30 июнь кунига қадар “права”сини алмаштиришга улгурмаган бўлса, унга 1 июль кунидан кейин ҳам ҳеч қандай жарима тўловларисиз ва имтиҳонларсиз алмаштириш имкони берилади.

“Муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарган тақдирингизда сизга нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 135-моддаси билан “ҳужжатсиз бошқариш” бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилади”, — дейилади хизмат хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 2017 йил 2 мартдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва “техпаспорт”нинг янги намуналарини жорий этишга доир қарорида ҳужжатларни мажбурий алмаштириш муддатлари кўрсатилган.

Қарорда белгиланишича, 2017 йил 1-октябрь — 2018 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари уларнинг берилган санасидан қатъи назар, эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштирилиши керак.

2019 йил 1 январдан эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда янгисига алмаштирилади. Хусусан, 2010 йилгача бўлган даврда берилган “права” ва “техпаспорт”лар 2023 йил 31 мартгача, 2010—2012 йилларда берилганлари 2023 йил 30 июнгача, 2013—2015 йилларда берилганлари 2023 йил 30-сентябргача янгисига алмаштирилиши лозим. 2015 йилдан кейин берилганларини эса 2023 йил 31 декабрга қадар мажбурий тартибда алмаштириш амалга оширилади.

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномалар уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда янгисига алмаштирилади. Хусусан:

  • 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 1 апрелдан;
  • 2010—2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 1 июлдан;
  • 2013—2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 1-октябрдан;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари — 2024 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Права”ни янгисига алмаштиришга улгурмаганлар жарима тўлайдими?
ePN