15:43 / 04.07.2023
96

Ўзбекистон давлат ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон давлат ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёни билан бакалавриат ва магистратуранинг давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланди.

Олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши:

  • жами — 127 минг 259 та;
  • бюджет — 34 минг 930 та (ўзбек — 28 минг 569 та, рус — 6 361 та);
  • контракт — 92 минг 329 та (ўзбек — 73 минг 592 та, рус — 18 737 та).

Олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши:

  • жами — контракт асосида 49 минг 78 та;
  • ўзбек — 42 минг 577 та;
  • рус — 6 501 та;

Олий таълим муассасалари бакалавриатининг кечки таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши:

  • жами — контракт асосида 11 минг 125 та;
  • ўзбек — 9 455 та;
  • рус — 1 670 та.

Олий таълим муассасалари бакалавриатининг масофавий таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши:

  • жами — контракт асосида 2 825 та;
  • ўзбек — 1 995 та;
  • рус — 830 та.

Қабул квоталарининг тасдиқланиши

2022 йилда ОТМларга қабул квоталари 15 июнда тасдиқланганди. Натижада ҳужжат қабул қилиш жараёнлари одатий 15 июндан эмас, 20 июндан бошланадиган бўлган. 2021 йилда квоталар 22 июнда тасдиқланган ва шу кундан қабул бошланган.

Маълумот учун, 2022 йил 15 июндаги президент қарорига асосан, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади. Қарорда, шунингдек, давлат ОТМларига (молиявий мустақиллик берилган ОТМлари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари ҳар йили 20 июнга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши белгиланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон давлат ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди
ePN