15:48 / 05.07.2023
421

Тиловатни "содақаллоҳул азийм" деб тугатиш хатоми?

Тиловатни "содақаллоҳул азийм" деб тугатиш хатоми?

CАВОЛ:

Қуръон тиловат килганимдан сўнг “содақаллоҳул Азийм“ деб тугатардим. Бир киши бундай деб тугатишимни хато деди. Тўғриси қандай бўлади? Шариат бобида илмим кам, айбга буюрманг.

ЖАВОБ:

У гап бир фикр, лекин жуда таянадиган гап эмас. Сиз ўзингиз ўқиган Қуръоннинг умумий мазмунини тасдиқлайсиз, айнан ўз тиловатингизни эмас.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 95-оятида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитоб қилиб:

"Аллоҳ рост айтди, деб айт", дея буюрган.

Шунингдек, Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом хутба қилишлари асносида бир оятни бошлашдан аввал "Содақаллоҳ", яъни "Аллоҳ рост айтган", деб кейин бир оятни ўқиганлар. Шу каби оят ва ҳадислар умумий мазмунидан келиб чиқиб, баъзи уламолар тиловатдан кейин "Содақаллоҳул Азийм", дейиш тиловат одоблари қаторида зикр қилишган. Бу бизни асримизга келиб пайдо бўлмаган. Балки, аввалдан мусумонлар ўртасида маълум ва машҳур бўлган. Машҳур саҳоба Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Мўминлар яхши, деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир", - деганлар. Буни Имом Молик саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар. Шундан келиб чиқиб, Тиловат сўнгида "Содақаллоҳул Азийм", дейишни бидъат, дейиш ва ундан қайтариш илмий жиҳатдан мутлақо нотўғридир. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиловатни "содақаллоҳул азийм" деб тугатиш хатоми?
ePN