Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин у томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ойдан ошмаган давр учун тўланади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси фуқаролардан келган саволга жавобан маълумот берди.
Жамғармага кўра, пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
“Агарда фуқаро ўз шахсий ишлари билан хорижга чиқиб кетган тақдирда, белгиланган пенсияни олиш учун ўзи ишончли деб билган инсонга “ишончнома” берганидан ва уни нотариусдан тасдиқлатганидан сўнг (нотариус ишончномани 3 йилга муддат билан тасдиқлаб беради) пенсияни тўлиқ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда фуқаро ҳар 12 ойда унга пенсияни тайинлаган туман ёки шаҳар Пенсия жамғармасига фуқаролик паспорти билан бориб ишончнома орқали пенсияни давом эттиришга розилик олиши зарур” — дейилади манба ахборотида.
Қоидага асосан агар фуқаро юқоридаги муддат мобайнида Пенсия жамғармасига мурожаат қилмаса, пенсияни тайинлаган орган томонидан пенсияни тўлаш тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди