21:16 / 07.07.2023
314

Президентнинг муносабати нимани англатади?

Президентнинг муносабати нимани англатади?

Швециялик бир махлуқ айни Қурбон ҳайити куни Қуръони каримни тепиб, ёққани унга мамлакат полицияси сўз эркинлигини рўкач қилиб, ҳимоячи бўлгани ҳаммага маълум. Қуръонга ҳурматсизликни сўз эркинлиги билан оқламоқчи бўлган бу давлатда Инжилни таҳқирлаш жиноят саналиши, уларнинг иккиюзламачи эканига юзлаб далиллардан яна бири. Майли, бу алоҳида мавзу.

Ўша манфур ҳаракат дунё мусулмонларини жунбушга солди, кўплаб давлатларнинг раҳбарлари, юқори марталабали расмийлари ва халқаро ташкилотлар бу ҳаракатни қоралаб баёнотлар беришди. Улар орасида Юртбошимизнинг куни кеча эълон қилинган муносабатини алоҳида таъкидлаш ўринли. Нима учун дейсизми? Чунки бу, кўпчилик ўйлаганидек, сайловолди дастурда сайловчининг кўнглини олиш учун айтилган гаплар эмас. Зеро, сир эмас, аҳоли олдинлари юрт раҳбарларидан сайлов арафасида ҳам, бошқа кунларда ҳам бу каби муносабату эътирофни эшитиб ўрганмагани учун кутмайди ҳам. Яъни Мирзиёев шу гапни Президентликка номзод сифатида айтмаганида ҳам унинг сайлов кампаниясига путур етмасди, назаримда.

Демак, Мирзиёев бу гапни ичидан ўтказиб, самимий гапирди.

Демак, Мирзиёев бу гапни президентликка номзод сифатида, очко учун гапирмади.

Демак, Мирзиёев бу гапни Ўзбекистондек аҳолисининг мутлақ кўпчилиги мусулмон давлатнинг мусулмон Президенти сифатида гапирди.

Демак, Мирзиёевнинг Қуръонга муҳаббати аввалдан бор ва буни 2018 йилнинг бошида айтган мана бу гаплари ҳам тасдиқлайди: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш ― юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади!”

Демак, Мирзиёев мана шу муҳаббати туфайли ўша, 2018 йили республика даражасида Қуръони карим мусобақаси ўтказиш ташаббусини илгари сурди ва бу амалга ошди. Иншааллоҳ, бу хайрли иш келгусида яна тавом этади.

Демак, Мирзиёев мана шу муҳаббати туфайли бугун юртимизнинг 32 нуқтасида «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курслари ишлаб турибди.

Демак, Мирзиёев шунинг учун ҳам юртимизнинг қай гўшасига сафар қилса, албатта, уламоларни ўзига ҳамроҳ қилади, ўша ернинг табаррук масканини зиёрат этади ва Қуръони карим тиловатидан баҳраманд бўлади.

Мазкур баёнот сўнгги пайтларда овозлари хийла кўтарилиб қолган, афкор оммани, хусусан, ёшларни ўзларининг мавҳум мафкуралари сари судрашга уринаётган “нео”чилар-у, секулярчиларни яхшигина ҳушёр торттирган бўлса ажаб эмас. 

Бу эса ўзбек халқи ҳам, унинг раҳбари ҳам ўзининг минг йилллик миллий-диний қадриятларига, хусусан Қуръонига маҳкам боғлиқ эканининг яна бир исботидир.

Манба: Azon.uz


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президентнинг муносабати нимани англатади?
ePN