Аввалроқ Бухорода браконер хизмат вазифасини олиб бораётган инспекторга ўқ узганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, текшириш давомида ов қилиш мақсадида келган ва ушбу қилмишни содир этган шахслар аниқланди.
Улардан 2 дона ов қуроллари холислар иштирокида олиб қўйилди.
Қоровулбозор тумани экология бошлиғи олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар