Зоир Мирзаев.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида янги қурилаётган уйларни сотишда коррупсион схема ишлаётгани айтилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг навбатдаги йиғилишида сўз борган.
Чирчиқ шаҳрида уйларни сотишда коррупсион схема ишлаяпти. “Откат” оляпти, “шапка” оляпти, иккита одам бошқаряпти. Сизлар буни очгиларинг келмаяпти, вилоятдан туриб очиб беришимизни кутяпсизлар. Одамларда Чирчиқда тўғридан тўғри уйни сотиб олиш мумкин, деган ишонч йўқолган. Қурилиш ташкилотига мана бу домни битказдингми, деган сўров йўқ. Жаноб ҳоким мени 85-90 фоизи тайёр деб, бир уйга олиб кирди, 50 фоиз ҳам тайёр эмас экан. Бешинчи қаватга чиққанидан сўнг жаноб Ҳидоятовнинг тили калимага келмай қолди. Алдолмади ўзи ҳам. Бешинчи қаватга ўзи ҳам биринчи марта чиқиб тургани сезилиб қолди, — дейди Зоир Мирзаев.
Вилоят ҳокими Чирчиқ шаҳри “тўртлиги” — ҳоким, прокурор, ИИБ ва Солиқ инспекцияси раҳбарлари фаолияти қониқарсизлигини айтди.
Чирчиқ шаҳрининг тўртта сектор раҳбаридан умуман норозиман. Ҳаммасиники ла-ла-ла-ла, бало ҳам йўқ. Ўша ерда ётиши керак тўртта сектор, жаноб Маҳмудов, — дейди Зоир Мирзаев капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шукурулла Маҳмудовга танбеҳ берар экан.
Тошкент ҳокими мазкур муаммолар сабаб ўринбосарини ҳам танқид қилади.
Чирчиқда ҳаммаси билганини қилиб, коррупсион схема ишлаяпти. Сиз борасиз, машинадан тушмай қайтиб келасиз. Мен пиёда юриб, бирорта дом қолмади, ҳаммасининг биринчи, иккинчи қаватларига кириб чиқдим. Бу олифталарнинг тили оғзидан чиқиб, галстук бўлиб қолди. Юролмайди буларнинг ҳаммаси, хомсемиз бўлиб қолган. Тамом бўлган ҳаммаси, ҳаммаси олифта. Ҳаммаси кондиционер тагида ўтирган, — дейди Зоир Мирзаев Чирчиқ шаҳри раҳбарларини танқид қилар экан.
Вилоят раҳбари ўринбосари Шукурулла Маҳмудовга Чирчиқ шаҳри ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарини ишдан олиш бўйича топшириқ берган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди