00:29 / 28.02.2015
18 975

Дунёдаги энг кулгили латифа

Дунёдаги энг кулгили латифа

Икки йил аввал британиялик олимлар жамоатчиликка юмор йўналишида ўтказилган йирик миқёсдаги тадқиқот ниҳоясида аниқланган энг кулгили латифани тақдим этишди.

Сўровнома жараёнида қирқ мингдан ортиқ латифа икки миллионга яқин баҳо олди. Латифалар беш балли тизим асосида баҳоланди.

Энг юқори баҳони Манчестерда яшовчи руҳшунос Гарпал Госсел жўнатган латифа олди:

Икки овчи ўрмондан чиқиб келишаётганида биттаси бирдан йиқилиб тушибди. У нафас олмаётган, кўзлари эса бир нуқтага қараганча қотиб қолганмиш. Иккинчи овчи дарҳол телефонини олиб “тез ёрдам”га қўнғироқ қилибди. Ҳаяжонланган овчи гўшакни тутганича қичқирибди: “Дўстим ўлиб қолди! Нима қилай?” Нариги тарафда оператор жавоб қилибди: “Ўзингизни босинг, сизга ёрдам берамиз, аммо аввал айтинг-чи, дўстингиз ростдан ҳам ўлиб қолдими?” Бир неча сония жимликдан сўнг милтиқнинг гумбурлаган овози эшитилибди. Сўнг овчи операторга дебди: “Ўлганлиги аниқ, хўш, энди нима қилай?”

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дунёдаги энг кулгили латифа