date
views 494

Тошкент—Самарқанд йўналишида янги кичик самолёт қўйилди (видео)

Тошкент—Самарқанд йўналишида янги кичик самолёт қўйилди (видео)

Эртага, 20 июлдан бошлаб Uzbekistan Airways компанияси Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши кунлик мунтазам пазвозларни йўлга қўймоқда.
Парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
  • HY-1001 Тошкент — Смарқанд 8:30 — 9:55;
  • HY-1002 Самарқанд — Тошкент 10:55 - 12:20.
Тошкент - Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар нархи: 104 000 сўмдан бошланади. Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар нархи: 182 000 сўмдан бошланади.

Янги самолёт

Парвозлар Чехиянинг LET Aircraft Industries компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иккита L-410 самолётларида амалга оширилади. Самолётлар 19 нафар йўловчи ёки 1800 кг юк ташиши мумкин.
L-410 ўзининг ишончлилиги, хавфсизлиги ва экстремал иқлим шароитида ишлаш хусусиятлари билан танилган. Ушбу турдаги самолётлар беш қитъанинг 60 дан ортиқ мамлакатларида узоқ йиллар давомида фойдаланиб келинмоқда.
Ушбу ҳаво кемаларини қисқа учиш-қўниш йўлакларида қўллаш, хусусан Зарафшон, Шаҳрисабз, Андижон шаҳарлари каби йўналишлар тармоғини кенгайтириш учун режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент—Самарқанд йўналишида янги кичик самолёт қўйилди (видео)
-->