08:34 / 20.07.2023
304

Шавкат Мирзиёев бу йил ҳам умра амалларини бажарди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

19 июль — ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил муҳаррам ойининг биринчи кунида Ўзбекистон президенти эҳромга кириб, умра амалларини бажарди. Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиш шарафига муяссар бўлди.

“Шавкат Мирзиёев динимиз арконларига мувофиқ Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилди. Ватанимиз равнақи, эл-юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, барча юртдошларимиз, ёш авлодимиз бахту иқболи ва ёрқин келажагини тилаб дуолар қилинди”, — дейилади хабарда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, айнан шу куни Каъбанинг кисвасини алмаштириш маросими бўлиб ўтган.

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ал-Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Шавкат Мирзиёев 18 июль куни Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ал-Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борган эди. Жидда шаҳрининг халқаро аэропортида мамлакат етакчисини Макка минтақаси ҳокими ўринбосари шаҳзода Бадр бин Султон ал-Сауд ва бошқа расмий шахслар кутиб олган. Саммитнинг асосий тадбирлари – “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги давлат раҳбарлари йиғилиши ҳамда икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

Мазкур музокаралар ва умра амалларидан сўнг Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг илк Умра амаллари

Шавкат Мирзиёев 2022 йил 19 август куни Саудия Арабистонига икки кунлик ташрифи якунида Макка шаҳрида ҳам бўлиб, Умра амалларини бажарган эди. Давлат раҳбари ислом дини арконларига мувофиқ эҳромга кириб, намоз ўқиган, талбия айтиб, Масжидул Ҳарамга борган эди. Сўнг давлат раҳбари Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев бу йил ҳам умра амалларини бажарди (фото)
ePN