Тошкентда 20 ёшли инстаблогер вафот этди

Тошкентда 20 ёшли инстаблогер вафот этди
Тошкентда 20 ёшли инстаблогер вафот этди
Фото: Instagram

Instagram ижтимоий тармоғида қарийб 1 миллион обуначига эга бўлган блогер “Асад-алговафот этди. Бу ҳақда унинг яқин дўсти Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Йигит 19 июль куни соат 20:30 да жонлантириш бўлимида вафот этгани айтилмоқда — миясини операция қилиш вақтида юраги тўхтаб қолган.

Бош прокуратура матбуот котибининг ёзишича, 20 ёшли блогер вафот этгани ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

“Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар