Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасидаги фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси С.Ш. юқумли касалликлар бўлимини 6 нафар ҳамширасининг иш ставкасига 0,25 ставкадан қўштириб бериш эвазига уларнинг 2 200 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, С.Ш. томонидан 800 АҚШ долларини қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар