16:20 / 21.07.2023
87

Жазони ўтаб чиққан шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

Жазони ўтаб чиққан шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги “Аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини эълон қилди.

Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан 2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига ишга қабул қилган жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ҳар бир шахс учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилиши тартиби жорий этилади.

Бунда субсидия, ишга жойлаштирилган шахс иш жойида камида 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг тўланади.

Ички ишлар органлари томонидан фуқаро жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилгани тўғрисидаги маълумотни меҳнат органларига тақдим этиб борилади.

Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг бандлик ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш тизими жорий қилинади. Бунда уларнинг бандлик ҳолатини реал вақт режимида аниқлаш имконияти яратилади.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 4 августгача давом этади.

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ёрдам пули ҳам берилади. Ёрдам пули ҳар бир кўмак олувчига унинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш учун тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириш учун бир марта берилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жазони ўтаб чиққан шахсларни ишга олганларга субсидия берилади
ePN