date
views 145

«Камчиқ» довонида юк автомобили ағанаб, чуқурга тушиб кетди

«Камчиқ» довонида юк автомобили ағанаб, чуқурга тушиб кетди

Кеча, 24 июль куни соат 16:53 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 242.2 км.да «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «DAF» русумли юк автомашина ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида йўл ўртасида қайчи усулида тўхтаб қолган, натижада ёқилғиси оқиб кетган. Унинг ортидан келаётган «CIMC» русумли қурилиш маҳсулоти ташишга мўлжалланган автомашина тойиб кетиб йўл четидаги хандаққа (кювет)га тушиб кетган.

Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВнинг «Қамчиқ» довони қутқарувчилари етиб бориб, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ходимлари билан ҳамкорликда вазият оқибатларини бартараф этмоқда.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатларини бартараф этиш вақтида йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Камчиқ» довонида юк автомобили ағанаб, чуқурга тушиб кетди
-->