00:03 / 27.07.2023
240

Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгариши сабабли табиий офатларга тайёрми?

Фото: KazTAG

Марказий Осиёда ҳар йили 3 миллиондан ортиқ одам бўрон, сув тошқини, кўчки ва зилзилалардан азият чекади. Келгуси ўн йилликларда глобал ҳароратнинг ошиши оқибатида музликларнинг эриши сув тошқинлари, сел кўчкилари хавфини ошириши ва минтақа мамлакатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда қимматли сув манбаларининг йўқолишига олиб келиши кутилмоқда.

Ёзда минтақанинг айрим ҳудудларида ўртача ҳарорат 30 даражадан юқори бўлиши прогноз қилинган, бу эса қурғоқчиликни келтириб чиқаради.

Масалан, Тожикистонда иқлим билан боғлиқ қурғоқчиликнинг йиллик эҳтимоли аср охирига келиб ўн баробарга, яъни 30 фоиздан ошиши мумкин. Қозоғистонда яқин йигирма йил ичида экстремал дарё тошқинларига дуч келганлар сони 72 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.

Марказий Осиё давлатлари ҳозир ва келажакда бу таъсирларга тайёрланиш учун нима қилиши мумкин? 

Иқлим ўзгаришига мослашиш чора-тадбирлари билан бир қаторда минтақа мамлакатлари табиий офатларга тайёргарлигини ошириши зарур. Жумладан:

  • Яшил ва барқарор инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритиш;
  • трансчегаравий табиий хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириш;
  • қарор қабул қилиш учун керакли маълумотларга эга бўлиш.

Сўнгги тўрт йил Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган Марказий Осиёда молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш ва хавфларни камайтиришни тезлаштириш дастури минтақага барқарорликни оширишга ёрдам бермоқда.

Дастур зилзила, кўчки ва сув тошқини бўйича хавф-хатарни минтақавий баҳолашга ҳисса қўшди. Бу миллий даражада қарор қабул қилувчиларга фуқароларни, инфратузилмани ва кенгроқ иқтисодиётни иқлим хавфлари ва табиий офатлардан ҳимоя қилиш учун профилактика ва тайёргарлик чораларини ишлаб чиқиш имконини беради.

Марказий Осиё кўплаб табиий офатларга қарши ҳимоясизлигича қолмоқда. Иқлим хавф-хатарлари ортиб бораётгани сабабли табиий офатларга чидамлилигини ошириш инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва иқтисодий йўқотишларнинг олдини олиш учун жуда муҳимдир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгариши сабабли табиий офатларга тайёрми?
ePN