Самарқандда йўл тўсилиб, автобусга ҳужум қилинди

Самарқандда йўл тўсилиб, автобусга ҳужум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанднинг Оқдарё тумани ҳудудида бир гуруҳ шахслар йўлни тўсиб, автобусни тошбўрон қилишгани акс этган видео тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳолатга муносабат билдирди.

«Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар йўловчи ташувчи автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отганлиги ҳолатининг сабаблари вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганишлар якуни билан ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», дейилади муносабатда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар