
30 июл куни Каттақўрғон сув омборида 4 нафар йигит чўкиб кетгани аниқланди.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Кўкдала туманларида яшовчи 7 йигит Самарқанд вилоятига — Нуробод тумани Пўлат маҳалласида яшовчи таниши М.М.нинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида борган. Шу куни соат тахминан 17:30 атрофида маҳалладан ўтувчи Каттақўрғон сув омборига чўмилиш мақсадида боришган.
У ерда бўлган қайиқ билан сув омборининг қирғоғидан тахминан 40 метр узоқликка сузиб боришган. Суратга тушмоқчи бўлишганида тартибсиз ҳаракатлар қилишгани сабабли мувозанатни йўқотиб, қайиқ ағдарилиб кетган. Натижада уларнинг 4 нафари — 21, 25, 22 ва 21 ёшли йигитлар чўкиб кетган, 3 нафари қирғоққа сузиб чиқа олган.
Олиб борилган қутқарув ишлари давомида бир киши — 21 ёшли О.Э.нинг мурдаси топилган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Вафот этганлардан икки нафари Каттақўрғон туманидаги тиббиёт техникумида ўқиган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.