18:00 / 02.08.2023
429

Ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Амалдаги тартибга кўра, ноқонуний қурилма белгиланган ўлчамдан четга чиққанлиги сабабли қурилиш нормаларига зид бўлади. Қолаверса, фуқароларнинг ҳуқуқларини бузилишига олиб келади. Айнан мана шу борада суднинг қарори билан чиқарилган ўзбошимчалик билан қурилган бино, иншоотлар, деворлар ёки кўчаларни бузиш юзасидан Бюро органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Куни кеча Бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан олиб борилган навбатдаги ижро ҳаракатлари давомида ўзбошимчалик билан қурилган иншоот мажбурий тартибда буздирилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2023 йил 23 май кунидаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогор Д.Мўминова фойдасига жавобгар И.Раҳмоновга нисбатан  ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздириш ва ер участкасини ноқонуний эгаллигидан олиб бериш кўрсатиб ўтилган. Мазкур ҳужжат Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда давлат ижрочиси томонидан иш қўзғатилган. Қарздорга ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ, турли баҳоналарни рўкач қилиб, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотни бузмаган. Шу боис, ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланди.

Жорий йилнинг 1 август тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида давъвогор фойдасига чиқарилган ҳужжат ижросини таъминланди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият