10:39 / 06.08.2023
130

Вояга етмаганлар ҳуқуқ манфаатлари таъминланмоқда

Вояга етмаганлар ҳуқуқ манфаатлари таъминланмоқда

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокимлигининг тегишли фармойиши билан Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, алимент билан боғлиқ 24 622 та ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида иш ташкил этилган. Ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида салкам 16 млрд. сўм қарздорликлар ундирилди. 53 нафар қидирувдаги шахслар топилди. Бундан ташқари, 384 нафар ишсиз қарздорларни бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Олиб борилган тушунтиришлардан сўнг 892 та оилани яраштиришга эришилди.

Масалан, Давлатобод туманида прокуратура ва бандлик маркази ҳамкорлигида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида.

35 нафар қарздор фуқаро таклиф этилдилар. Тадбир давомида ишсиз алимент тўловчиларга корхона, ташкилотлар вакант ўринлари таклиф этилди яратилган шароитлар билан таништирилди. Якунда 11 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Қолган қарздорларга йўлланмалар берилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият