Фуқаролик ишлари буйича Избоскан туманлараро судининг 10.06.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан даъвогар М.Каримова бир нафар фарзанди билан туманнинг Тинчлик маҳалласидаги келин бўлиб тушган хонадонига мажбурий тартибда киритилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро иши юритиш қўзғатилиб, тарафлар бу ҳақида огоҳлантирилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида холислар ва мажбурий ижрога жалб этилган мутасаддилар иштирокида М.Каримова оила аъзолари билан ижро ҳужжатида кўрсатилган уй-жойга киритиб қўйилди ҳамда бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.
Бюронинг Избоскан туман бўлими давлат ижрочиси
Бахромжон Сатиболдиев
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар