date
views 189

Болалар она тарбиясига қайтарилди

Болалар она тарбиясига қайтарилди

Оила –муқаддас даргоҳ. Уни қадрига етиш, асраб-авайлаш эр-хотиннинг бурчидир. Бироқ, минг афсуски, бугунги кунда арзимас  сабаблар билан ажрашган оилалар учраб турибди. Янада афсусланарли жойи эса ўртадаги фарзандлар гоҳида аросатда қолиб, уларни талашаётган ота-оналар учраб турмоқда.

Айнан мана шу низоли вазиятлар, яъни болаларни отаси ёки онасига олиб бериш каби ҳужжатлар ижросини таъминлашга Бюро органлари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Келиб тушаётган шу тоифадаги ҳужжатлар ижросини таъминлашда энг биринчи навбатда оилаларни яраштириш, аросатда қолаётган фарзандларни ота-она қаромоғида тарбиялаш тушунтирилмоқда. Бироқ, айрим ҳолларда эса...

Наманган туманида яшовчи А.Отахонов оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи С.Бойдедаева билан ажрашиб кетади. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2022 йил 6 декабрдаги қарорига кўра вояга етмаган фарзандини она тарбиясига олиб бериш кўрсатиб ўтилган.

Бюронинг Наманган тумани бўлими томонидан иш юритувига олинган ҳужжат ижросини таъминлаш осон кечмади. Қарздор бир неча бор огоҳлантиришга қарамай фарзандини суд қарорига кўрсатилганидек, онасига бермади. Охир оқибат иш мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида амалга оширилди. Яъни, онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ҳужжат юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Мазкур ҳужжат ижросинии таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари Наманган тумани Маллаҳовуз маҳалласида А.Отахановнинг яшаш хонадонига тайин этилди. Олиб борилган ҳаракатлар давомида ундирувчи С.Бойдедаевага вояга етмаган икки нафар фарзанди қарамоғига олиб берилиб, ҳужжат ижроси амалда таъминланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият