Бир қилмиш оқибатида иккинчиси ҳам ошкор бўлса,адолатнинг энг чўққиси қарор топди дегани шу бўлса керак. Худди шундай холат Бюронинг Тошкент вилояти Зангиота бўлими ходимларининг иш фаолиятларида юз берди.
Бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра қарздор А. Озодовдан, қарздор Ш. Бобоқулов фойдасига жами 4.728.520 сўм қарз ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли мол-мулклар ўрганилган.
Аниқланишича қарздор номида Нексия 3 русумли автотранспорт воситаси бўлган. Шу билан бирга унга тегишли паспорт маълумотлари база орқали текширилганда, қарздорнинг йўл ҳаракатидаги қоидабузарлиги бўйича яна 18 та 19 миллион сўмлик жаримаси борлиги аниқланган.
Шу сабабли, ушбу автотранспорт воситаси вақтинча сақлаш жойига олиб келинган ва далолатнома орқали расмийлаштирилган.
Қарздор вазият жиддийлигини тушунгач, юқоридаги қарздорликларни қоплаб беришга ваъда берган ва шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан қарздорлик тўлиқ ундирилган.
Натижада биттада 2 та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланиб, амалда тугатилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!