date
views 257

Бузилган уй-жой  ва бинолар эвазига ҳақ тўланмоқда

Бузилган уй-жой  ва бинолар эвазига ҳақ тўланмоқда

Аҳоли турар жойларида айниқса шаҳар ҳудудларида инфраструктурани яхшилаш мақсадида қурилиш ишлари кўп бўлади. Шаҳарни ободонлаштириш ва ривожлантириш йўлида кўп бинолар жумладан яшаб турган уй жойларни ҳам бузишга тўғри келади. Бунда албатта мулк эгасининг қонуний манфаатлари инобатга олиниб, уларга компенсация пулларини тўлаб бериш асосий масала ҳисобланади. Лекин айрим ҳолларда шаҳар ёки туман маъмурияти фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари юзасидан, ўз мажбуриятларини бажаришда турли муаммолар келиб чиқади. Бундай ҳолатларда албатта иш суд тартибида кўриб чиқилади.

Хозирда Бюронинг Олмалиқ шаҳар бўлими иш юритувида ҳам компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, кўрилган чора тадбирлар натижасида фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ижро варақаларига асосан жами 8 нафар фуқаролар фойдасига 3,2 млрд сўм амалда ундирилиши таъминланиб ижро иши тамомланган.

Жумладан, Бюронинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздор Олмалиқ шаҳар ҳокимиятидан ундирувчи Ш.Алимов фойдасига 591 млн. сўм, Т.Кадиров фойдасига 447 млн. сўм, А.Бердиев фойдасига 427 млн. сўм компенсация пуллари амалда ундириб берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бузилган уй-жой  ва бинолар эвазига ҳақ тўланмоқда