Украиналик бир гуруҳ болалар Ўзбекистонда дам олиш учун олиб келинди (фото)

Украиналик бир гуруҳ болалар Ўзбекистонда дам олиш учун олиб келинди (фото)
Украиналик бир гуруҳ болалар Ўзбекистонда дам олиш учун олиб келинди (фото)
Тошкентга етиб келган украиналик болалар гуруҳи. Фото: fb.com/Mykola Doroshenko

Украина элчихонаси томонидан илгари сурилган ташаббус ўзбекистонлик бизнес вакиллари ва жамоат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланди, деб ёзади Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

«Ўзга давлатга саёҳат, у ернинг маданияти, анъаналари ва одатлари билан танишиш ҳар бир инсоннинг болалик орзуси бўлган. Кеча украиналик бир гуруҳ болаларнинг шундай орзуси ушалди», деб ёзади элчи.

Болалар Украинанинг турли бурчакларидан — Харкив, Херсон, Запорижжя, Суми, Хмелницкий, Лвив ва Киевдан. Тошкентга дам олиш ва саломатликни қайта тиклаш учун жами 45 нафар бола ва 2 нафар кузатувчи келган. Улар 12 кун мобайнида «Анор» болалар оромгоҳида дам олишади.

Украиналик бир гуруҳ болалар Ўзбекистонда дам олиш учун олиб келинди (фото)

Украиналик бир гуруҳ болалар Ўзбекистонда дам олиш учун олиб келинди (фото)

Украиналик бир гуруҳ болалар Ўзбекистонда дам олиш учун олиб келинди (фото)

«Украина элчихонасининг болаларнинг руҳий мувозанатни тиклаш, Украина шаҳарларининг ҳар кунлик ҳаво тревогалари ва ракета зарбаларини унутишга ёрдам бериш учун қилган мурожаатига лаббай деб жавоб берган Ўзбекистон бизнес ва нотижорат ташкилотлари вакилларига катта ташаккур», — деб ёзган Дорошенко.

Украиналик бир гуруҳ болалар Ўзбекистонда дам олиш учун олиб келинди (фото)

Украиналик бир гуруҳ болалар Ўзбекистонда дам олиш учун олиб келинди (фото)

Маълум қилинишича, болалар Полшанинг Катовице шаҳри орқали Ўзбекистонга келтирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар