«Бир нарсани тўғри тушунишимиз зарур. Биз айрим мамлакатлар каби нефть-газ ресурсларини сотиш ҳисобига юқори иқтисодий ўсишни таъминлай олмаймиз. Шуни ҳаммамиз билишимиз керак. Бизда бунақа ресурслар йўқ. Бори ҳам ўзимизга керак. Халқимиз кўпаяпти, четга сота олмаймиз.
Бу борада кўп ишлар қиляпмиз. Худо хоҳласа бу йил қишда халқимиз сезади нима ишлар қилаётганимизни», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, нефтимиз ҳам, газимиз ҳам бу – тадбиркорлар хом ашёдан яратаётган юқори қийматли ва сифатли маҳсулотлар эканини алоҳида урғулади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январ ойида мамлакатизда бир неча кун давом этган аномал совуқ вақтида энергетика тизими жиддий муаммоларга учраган, айниқса, Тошкент шаҳридаги бир қанча кўпқаватли уйлар қаттиқ совуқ шароитида кунлаб газ, электр ва иссиқлик таъминотидан узилиб қолганди.
«Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман» , - деганди ўшанда давлатимиз раҳбари.