date
views 262

Кўчмас мулк тарихини онлайн текшириш имконияти яратилади

Кўчмас мулк тарихини онлайн текшириш имконияти яратилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукумат айрим қарорларига кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни йўлга қўйишга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Давлат хизматидан қуйидаги усуллар орқали фойдаланиш мумкин:

  • ДХМга ташриф буюрган ҳолда;
  • ЯИДХП ёрдамида;
  • davreestr.uz. орқали.

Бунда кўчмас мулкнинг кадастр рақамини акс эттирган ҳолда сўровнома тўлдириб, БҲМнинг 0,5 бараварини тўлаш лозим.

Натижалар қуйидаги шаклдаги маълумотнома тарзида 3 иш кунида тақдим этилади.

Маълумотномада:

  • кўчмас мулкка нисбатан амалдаги ва олдинги ҳуқуқлар (қурилган йили, майдон квадратурасидаги ўзгартиришлар);
  • давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
  • ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, уни берган орган ва ҳужжат берилган сана.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўчмас мулк тарихини онлайн текшириш имконияти яратилади