Украинадаги мактабга дрон ҳужуми туфайли икки ўқитувчи ҳалок бўлди (фото)

Украинадаги мактабга дрон ҳужуми туфайли икки ўқитувчи ҳалок бўлди (фото)
Украинадаги мактабга дрон ҳужуми туфайли икки ўқитувчи ҳалок бўлди (фото)
Фото: Telegram

Россия қўшинлари Украинанинг Суми вилояти Ромни шаҳридаги мактабга ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Игор Клименко Telegram саҳифасида хабар берди.

Ҳужум оқибатида камида икки ўқитувчи ҳалок бўлди, дейди у. Қутқарувчилар уларнинг жасадини топган. Шунингдек, ҳужумда уч киши жароҳатланган. Клименконинг қўшимча қилишича, яна икки мактаб ходими вайроналар остида қолаётган бўлиши мумкин.

Украина Бош прокуратураси мактаб биносига дрон ҳужуми 23 август куни соат 10:00 атрофида содир бўлганини хабар қилди. Уч ярадор ҳам ушбу таълим муассасаси ходими экани айтилди.

Украинадаги мактабга дрон ҳужуми туфайли икки ўқитувчи ҳалок бўлди (фото)
Фото: Telegram

 Прокуратура хабарида айтилишича, ҳужум сабаб мактаб биноси вайрон бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларни қидиришда давом этмоқда.

Украинадаги мактабга дрон ҳужуми туфайли икки ўқитувчи ҳалок бўлди (фото)
Фото: Telegram

Шунингдек, 23 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Одесса вилоятига учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилган. Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипернинг сўзларига кўра, ҳужум уч соат давом этган, дронлар фуқаролик инфратузилмаси объектларини нишонга олган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар