date
views 341

“Бундай келишувни фақат энг яқин давлатлар тузади” – мутахассис

“Бундай келишувни фақат энг яқин давлатлар тузади” – мутахассис

22-23 август кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга давлат ташрифини амалга оширди. Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик департаменти бошлиғи Раҳматилла Нуримбетов олий даражадаги учрашувлар ҳамда ташриф доирасида эришилган келишувлар борасида фикр билдирди.

Асосий имзоланган ҳужжатларга эътибор берсак. Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида давлатлараро олий кенгаш тузиш тўғрисидаги битим имзоланди. Бундай даражадаги келишув фақат жуда яқин бўлган давлатлар ўртасида бўлади. Ўзбекистон ва Озарбойжон нафақат транспорт-логистика, иқтисодий томондан ҳамкор, балки тарихан қардош, туркий давлат ҳисобланади.

Ташриф доирасида икки томонлама бизнес форум, тармоқ вазирлари ўртасида учрашувлар, музокараларда эришилган натижалар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ҳуманитар ва маданий соҳадаги тадбирлар ҳам бўлиб ўтди. Хусусан, Қорабоғда Мирзо Улуғбек номидаги мактаб очилиши, Шароф Рашидов сиймоси билан боғлиқ бўлган Озарбойжон ташаббуси бўлди. Бундай лойиҳа ва тадбирлар икки давлатни бирлаштирувчи муҳим омилдир.

Бу ҳар томонлама ҳамкорлик иқтисодий тармоқлар, маданий ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликлар орқали мазмунан бойимоқда. Бундай салмоқли ҳамкорлик истиқболли ҳамда Ўзбекистон президентининг сиёсий иродаси, амалий ишлари орқали рўёбга чиқмоқда”, — дейди Раҳматилла Нуримбетов.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Бундай келишувни фақат энг яқин давлатлар тузади” – мутахассис
-->