date
views 385

Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Олти нафар маслаҳатчи лавозими қайта ташкил этилган, шунингдек олтита департамент тузилган.

Қуйидагилар президент фармони билан президент маслаҳатчилари этиб тайинланди:

 Равшан Аюбович Ғуломов президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

 Алишер Саидаббасович Султонов президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

 Шуҳрат Мадаминович Ғаниев президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

 Музаффар Муротович Комилов президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

 Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

 Дониёр Бахтиёрович Қодиров президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Қуйидагилар департамент раҳбарлари лавозимига тайинланган:

 Комил Исмоилович Алламжонов Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимига;

 Одил Қаландарович Абдураҳмонов Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига;

– Каҳрамон Қўчкорович Қуронбоев Президент администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари лавозимига;

– Алишербек Азизович Пайғамов Президент администрацияси Ташқи алоқалар департаменти раҳбари лавозимига;

– Нодиржон Абдуқундузович Абдураҳимов Президент администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари лавозимига;

– Ўткиржон Ғайратович Қодиров Президент администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти раҳбари лавозимига.

Шунингдек, Шерзод Асадов президент матбуот котиби лавозимини, Улуғбек Қурбонов президент протоколи раҳбари лавозимини, Саидлазиз Саидкаримов эса Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимини сақлаб қолган.

Бундан олдинроқ Саида Мирзиёева ва Азиз Магрупов президент ёрдамчиси лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

  • Эслатиб ўтамиз, август ойи ўрталарида Президент администрациясида жиддий ўзгаришлар амалга оширилган, президент администрацияси раҳбари лавозими ва бошқа қуйи лавозимлар тугатилган, Сардор Умрзоқов, Суннатулла Бекенов ва Фурқат Раҳимов ўз лавозимларидан озод этилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди