date
views 128

Тошкент бозорларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади

Тошкент бозорларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади

Пойтахт бозорларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ўз ишини бошлади.

“Янги Ўзбекистон” нашри хабарига кўра, Мустақиллик байрами арафасида йўлга қўйилган савдолар эрталаб 8:00 дан бошланади ва 12 соат давом этади.

Ярмаркаларда мол гўштини 60 000, қўй гўштини 65 000, бир дона тухумни 1 200, картошкани 3 000-3 500, пиёзни 2500, гуручни 11 000-18 000, шакарни 12 000-13 000, 0,8 литрлик пахта ёғини 12 000 сўмга харид қилиш имкони бор.

Маҳсулотларга нархларнинг пасайишига мутасаддилар бозорларда фермер ва деҳқонларга савдо нуқталарини бепул бериши асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент бозорларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади
-->