11:00 / 04.09.2023
129

Тошкент вилоятида янги мобил радар ўрнатилган 11 та манзил эълон қилинди

Тошкент вилоятида янги мобил радар ўрнатилган 11 та манзил эълон қилинди

Тошкент вилояти ИИББ қатор манзилларда янги мобил радарлар ўрнатилганини эълон қилиб, ҳайдовчиларни огоҳликка чақирди.

Маълум қилинишича, 4-сентабдан Юқори Чирчиқ туманида 4 та, Оҳангарон туманида 3 та, Янгийўл туманида 2 та, Бўка туманида 2 та, Ангрен шаҳрида 1 та янги мобил радарлар фаолият юритади:

  • Юқори Чирчиқ тумани “Тоштўғизоқ” аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат)
  • Юқори Чирчиқ тумани “Истиқлол” аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат)
  • Юқори Чирчиқ тумани “Сергели” аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат)
  • Юқори Чирчиқ тумани “Жаувқошти” аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат)
  • Оҳангарон тумани “Қаирма” аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат)
  • Оҳангарон тумани “Увак” аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат)
  • Оҳангарон тумани “Ойбулоқ” аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат)
  • Янгийўл тумани “Мирзо Улуғбек” аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат)
  • Янгийўл тумани “Жунариқ” аҳоли яшаш жойи; (70 км/соат)
  • Бўка тумани Бўка шаҳри; (60 км/соат)
  • Ангрен шаҳри; (60 км/соат)

Ушбу радарлар Тошкент вилоятида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият