Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Самарқанд декларацияси қабул қилинди

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Самарқанд декларацияси қабул қилинди
Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Самарқанд декларацияси қабул қилинди
Самарқанд шаҳрида ўтаётган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Халқаро конференция давомида сессияларда муҳокама қилинган масалалар бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди.

«Пандемия ва глобал чақириқлар бизни эски ёндашувларни қайта кўриб чиқишга руҳлантирмоқда, фермерлар ва агробизнесни рағбатлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалигини юритишнинг янги услублари нақадар муҳим ва долзарблигини кўрсатиб турибди», – деди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Самарқанд декларацияси қабул қилинди

Вазирга кўра, Ўзбекистонда агроозиқ-овқат тармоғини қайта ташкил этиш жараёни кечмоқда. Юқори сифатли озиқ-овқат билан янада кўпроқ инсонларни қамраб олишни таъминлаш учун янги ечимлар ва инновациялар талаб қилинмоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Самарқанд декларацияси қабул қилинди

«Биз қишлоқ хўжалиги салоҳиятини кучайтириш ва аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун жаҳоннинг етакчи олимларини жалб этишни режалаштирмоқдамиз. Янада юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан кўпроқ инсонлар қамраб олинишини таъминланиш учун янги ечимлар ва инновациялар талаб қилинмоқда. Мана шулар конференция муҳокамасида асосий ўринни эгалламоқда ва Самарқанд декларациясининг асосини ташкил қилади», — деди Азиз Воитов.

Самарқанд декларациясида иштирокчи мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигини экологик жиҳатдан энг хавфсиз, биохилма-хилликни қўллаб-қувватлайдиган усулда, сув ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда ривожлантириш, аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирларнинг соғлом овқатланишига кўмаклашиш, мактабда овқатланиш комплекс дастурларини жорий қилиш, аёлларнинг агроозиқ-овқат тизимлари трансформациясидаги улушини ошириш учун қишлоқ жойларидаги аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, давлат миқёсида кичик ва оилавий хўжаликларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишлаб чиқариш, табиий ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби мақсадлари қайд этилди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Самарқанд декларацияси қабул қилинди

Анжуман давомида бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбари ва хорижий давлатлар вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Самарқанд декларацияси қабул қилинди

Конференция бугун ҳам ўз ишини давом эттирмоқда. Самарқанд «Ипак йўли» туризм марказида «Марказий Осиё ва Кавказда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва инновациялар» мавзусида илмий форум ҳам ўтказилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар