12:11 / 09.09.2023
167

Қашқадарёда яшовчи оилада тўрт нафар эгизак туғилди

Қашқадарёда яшовчи оилада тўрт нафар эгизак туғилди

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖХХ ҲПГ Равоқ маҳалласи профилактика инспекторининг ёрдамчиси Мурод Тошназаров тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар бермоқда.

М.Тошназаров 31 ёшда бўлиб, турмуш ўртоғи Мафтуна Тошева билан 2019 йил октябр ойида турмуш қурган.

Мафтуна Тошева жорий йил 7 сентябр куни Тошкент шаҳридаги Республика перинатал марказида 4 нафар ўғил эгизакларни дунёга келтирган. Эгизакларнинг барчаси соғлом туғилган.

Маълумот учун, тўрт нафар эгизак туғилиши жуда камёб ҳолат ҳисобланади. Ўзбекистонда бундай ҳолат ҳар йили бир ёки икки марта содир бўлади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият