17:33 / 10.09.2023
148

Фарзанд камоли — ота жамоли 

Фарзанд камоли — ота жамоли 

Айрим алимент қарзини тўламасдан қочиб юрган оталардан фарқли ўлароқ, ҳам ўзини ҳам фарзандининг таъминотини ўйлайдиган оталар ҳам бисёр. Зеро, «Фарзанд камоли — ота жамоли» деб бежизга айтилмаган.

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 26.08.2016 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор О.Қ.дан ундирувчи З.З. фойдасига турмушларидан бир нафар фарзандлари таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган ижро ҳужжати мавжуд.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочилари томонидан ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган. Шунингдек қарздор О.Қурбоновнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Қарздор фуқаро О.Қурбонов иш билан вақтинча чет элга чиқиш зарурати туфайли Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарорига асосан фарзандининг алимент таъминоти учун 5 йиллик тўловларини олдиндан 101 млн. сўм тўлаб берди.

Келгусида фарзанднинг онаси ушбу пулларни фарзандининг келажаги учун сарфласа, отаси 5 йил чет элларга бемалол бориб келиши мумкин бўлади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият