date

ОАВ вакиллари IUTга кириш имтиҳонларининг ўтказилиш жараёнини кузатишлари мумкин

ОАВ вакиллари IUTга кириш имтиҳонларининг ўтказилиш жараёнини кузатишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) бу йилги қабул имтиҳонлари ҳар йилгидек холис ўтаётганига гувоҳ бўлиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларига 2016-йилнинг 29-июль куни математика ва физика фанларидан бўладиган имтиҳонларнинг ўтказилиш жараёнини бевосита кузатиш имконияти яратилганини маълум қилади.

Имтиҳонлар Беруний кўчаси 41-уйда жойлашган “O’zko’rgazmasavdo” АЖ кўргазма савдо марказида ташкил этилаётгани учун, имтиҳон ўтказилиш жараёнида 2-қаватдан бемалол имтиҳонга ҳалақит қилмасдан ОАВ вакиллари томонидан кузатиш имконияти бор.

Ушбу ташаббус доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари IUTга кириш имтиҳони жараёнлари ва 2016-2017-ўқув йили учун қабул тўғрисида батафсил маълумотларни олишлари мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОАВ вакиллари IUTга кириш имтиҳонларининг ўтказилиш жараёнини кузатишлари мумкин