date
views 83

Ҳар йили 500 нафар ёшлар хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади

Ҳар йили 500 нафар ёшлар хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади

7 йиллик стратегияда, шунингдек, ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, туғруқ ўринлари сонини 35 фоизга ошириш, 2026 йилгача камбағалликни 2022 йилга нисбатан 2 баробарга қисқартириш каби мақсадлар ҳам ўрин олган.

“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” йўналишидаги мақсадлари белгиланди.

Аҳоли саломатлигини таъминлашда:

  • ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш;
  • тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 2 баробарга ошириш;
  • туғруқ ўринлари сонини 35 фоизга ошириш;
  • ҳар йили 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини 100 фоиз тиббий профилактик кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш:

  • “Тўсиқсиз туризм” дастури доирасида ҳар бир вилоятдан йилига 1000 нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хивага бепул саёҳатларини ташкил қилиш;
  • 2026 йилга қадар камбағалликни 2022 йилга нисбатан 2 баробарга, 2030 йилга қадар эса кескин қисқартириш;
  • камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадини ошириш;
  • меҳнатга лаёқатли аҳолини, шу жумладан ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни барқарор ва самарали бандлигини таъминлаш орқали ишсизлик даражасини 7 фоизгача тушириш.

Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар

  • ҳар йили 500 нафар истеъдодли ёшларни хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш;
  • ёшларнинг ишсизлик даражасини 14 фоиздан 11 фоизга камайтириш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳар йили 500 нафар ёшлар хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади
-->