
Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airways 15 сентябрдан Тошкент-Зомин-Бухоро йўналишида авиақатновларни йўлга қўяди.
Парвозлар ҳафтасига 5 марта, душанба, сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Авиақатнов жадвали қуйидагича:
- Тошкентдан жўнаб кетиш 9:30, Зоминга етиб бориш 10:05;
- Зоминдан жўнаб кетиш 10:35, Бухорога етиб бориш 12:05;
- Бухородан жўнаб кетиш 13:05, Зоминга етиб бориш 14:35;
- Зоминдан жўнаб кетиш 15:05, Тошкентга етиб бориш 15:40.
Зомин - Бухоро йўналиши бўйича авиачипта нархи 170 минг сўмдан, Тошкент - Зомин йўналиши бўйича авиачипталар нархи эса 105 минг сўмдан бошланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар