Бугун Ўзбекистон бўйлаб ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда. Бизга сабоқ берган, ҳаётий билимлари билан ўртоқлашган, саводли, руҳан баркамол бўлишимизга ўзларининг жуда катта ҳиссаларини қўшган, улкан сабр-тоқат ва матонат ила бизни тарбиялаган устозларимиз, мураббийларимиз учун қанча яхши тилак билдирсак шунча оз. Қанча байрамлар қилиб берсак шунча кам. Чунки улар бунга муносиб, бундан ортиғигада муносиб...
Ҳар бир касб эгасининг ўз ўқитувчиси, мураббийи бўлгани каби МИБ ходимларининг ҳам ана шундай бебаҳо устозлари бор. МИБ Фарғона вилояти бошқармаси катта инспектори Д. Сидиқов 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимизда фаолият юритаётган барча устозлар қатори, бошланғич сабоқларидан баҳраманд қилган, унинг сир-асрорларини ўргатган, Ватан тараққиётига ҳисса қўшган, ҳамон қатор-қатор шогирдлар етиштириб бераётган, биринчи устози Сабохон Ибрагимовани касб байрами билан табриклаш учун мактабга йўл олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!