date
views 167

Ўзбекистон чиқиндиларни бошқариш бўйича Швеция тажрибасини ўрганмоқчи

Ўзбекистон чиқиндиларни бошқариш бўйича Швеция тажрибасини ўрганмоқчи

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология вазирлиги тизимидаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази раҳбари Шариф Ҳасанов Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси Томас Данестад ҳамда Швеция чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлаш уюшмаси катта маслаҳатчиси Верн Виквист билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Швеция ўртасида чиқиндиларни бошқариш ва тизимга илғор хорижий тажрибани жорий этишни жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Мамлакатда чиқиндилар бўйича вазиятни, жумладан, ушбу соҳадаги қисқа ва узоқ муддатли эҳтиёжларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш масалалари юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Швециянинг чиқиндиларни бошқариш моделига асосан чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда ундан энергия ишлаб чиқаришга урғу берилди.

Чиқиндиларни энергияга айлантиришнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш, барқарор лойиҳалаш ва ҳаётга татбиқ этилишига алоҳида аҳамият қаратилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон чиқиндиларни бошқариш бўйича Швеция тажрибасини ўрганмоқчи