date
views 207

28 та туманда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги тизими бўйича эксперимент ўтказилади

28 та туманда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги тизими бўйича эксперимент ўтказилади

Фото: Depositphotos

Президентнинг “Аҳолига ижтимоий хизматлар вa ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йил 15 октябрдан бошлаб 28 та туман (шаҳар)да эксперимент тариқасида президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

Республика миқёсида ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Қуйидагилар ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаларини  ишлаб чиқиш;
  • ички ресурсларни, шу жумладан ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўнгиллиларни (қариндошлар, қўни-қўшнилар, волонтёрлар) ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишга жалб қилиш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 28 та туманда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги тизими бўйича эксперимент ўтказилади