date

Ёз – ўтмоқда соз!

Ёз – ўтмоқда соз!

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими тасарруфидаги Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази (МАДОМ) бадиий ҳаваскорлик жамоалари раҳбар ходимлари билан Самарқанд шаҳар 24-сон умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган ёзги кундузги соғломлаштириш оромгоҳи “Ёшлик”да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Ёз – ўтмоқда соз!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу маданий тадбирни оромгоҳ директори Насиба Сафаровна Тўхтаева очиб, соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган ўқувчиларга Она Ватанимиз мустақиллиги тўғрисида, мустақиллик берган олий неъмат ҳақида, юртбошимизни ёшларга бераётган эътиборларига, юртимиздаги тинчликни қадрига, оромгоҳдаги барча яратиб берилган шарт-шароитларга раҳматлар дейишларини такидлади. Сиз азиз ёшларни яхши дам олишингизни ташкил этиш мақсадида бугун яна оромгоҳимизга Амир Темур маданият маркази ходимлари ташриф ҳақида гапириб, олдиндан ўз минаддорчилигини айтиб ўтди. Дастурни О. Жуманазаров ушбу шеър билан бошлади:

Оллоҳнинг меҳрибон нигоҳи тушган
Жаннатдай макони бордир Ўзбекнинг.
Қуёш, ой талашган, юлдуз талашган,
Мусаффо осмони бордир Ўзбекнинг.

Ҳар жоннинг манглайин силаб тургувчи,
Келардан-кетардан сўйлаб тургувчи.
Етти пуштигача қўллаб тургувчи,
Ул Соҳибқирони бордир Ўзбекнинг!

Авлодларни бахтли қилмоғи учун,
Келажаги буюк бўлмоғи учун.
Озод, обод Ватан колмоғи учун,
Кўп, олий фармони бордир Ўзбекнинг!


- Ҳа, юртимизда ушбу муборак байрамга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бугунги байрам олди тадбири ҳам сизларга бағишланади.

Дастурни қизиқ бўлиши учун турли ўйинлар орқали оромгоҳда дам олувчилари ўзлари томошабин бўлмай, тадбирнинг фаол иштирокчисига айландилар. Дастурда рақс-хореография гуруҳи (Ё. Нарзуллаева), “Афросиёб” вокал-чолғу гуруҳи (С. Орипов) хонанда Ш. Турсуновлар ўз ижодий реперуарларидан намуналар ижро қилинди.

Дастурнинг ҳаяжонли дақиқаси Амир Темур МАДОМ қошидаги “Эсперанто” интернационал дўстлик тўгарагининг раҳбари А. Ионесов томонидан, дунёда тинчлик рамзи бўлиб қолган, қоғоздан ясаладиган турначаларни ясалиш намоиш бўлди. Барча иштирокчиларга турначалар совға қилинди. Қизиғи шундаки, дастур тугади, болаларга тушлик вақти эълон қилинди, лекин ўқувчилар қўлида қоғоз билан менга ҳам ўргатинг деб туришарди. Бир сўз билан айтганда тадбир болалар хотирасида бир умрга сақланиб қоладиган бўлди.

Оромгоҳ бошлиғи ўринбосари Зайниддин Ибодуллаевич Ибодуллаев якуний сўзга чиқиб оромгоҳда ҳар давра (поток) давомида 150 нафардан ортик болалар дам олаётгани ҳақида, оромгоҳда турли тугараклар фаолият кўрсатаётганлигини, уларда 20 нафар тарбиячи ва тўгарак раҳбарлари фаолият олиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди. Бугунги тадбир учун барчани номидан ўз минаддорчилигини билдирди.

Очил Шеназаров
А. Иванов олган суратлар
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёз – ўтмоқда соз!