Ҳозирги кунда давлат иқтисодиётини юксалтиришда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири – мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш, унинг турмуш фаровонлиги ва реал даромадларини ошириш ҳисобланган бир пайтда айрим корхона ва ташкилотлар томонидан ходимлар иш ҳақи ўз вақтида тўланмасдан судгача бориши ачинарли ҳолатдир.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 19.08.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан ундирувчи Н.Иргашеванинг фойдасига 17.347.000 сўм мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ва 7 000 000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ишлари Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, туман бўлими давлат ижрочиси С.Жураевнинг тўғри тарғибот олиб бориши натижасида ойлик иш ҳақи тўлиқ ундирилиб, 25.09.2023 йилда ижро иш тамомланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!