date
views 164

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва бўлиш тартиби белгиланди

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва бўлиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида» қонуни қабул қилингани муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланмоқда:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

кўчмас мулкни бўлиш ҳамда бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари.
 
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш учун шахс ЯИДХП, Давлат хизматлари маркази ёки Кадастр агентлигининг веб-сайти орқали ариза йўллайди. Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали 10 кун ичида жойига чиққан ҳолда кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганиб, абрис тайёрлайди ва кўчмас мулкнинг янги чегараларини белгилаш ҳақида далолатнома тузади.

Далолатнома кўчмас мулкларнинг мулкдорлари томонидан ЭРИ орқали тасдиқланади ва далолатнома Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) бўлимига юборилиб, бўлим томонидан 3 кун ичида келишилади. Келишилган далолатнома мурожаатчига юборилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўчмас мулкни бирлаштириш ва бўлиш тартиби белгиланди