
Фото: UzNews
17 октябр куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокуратураси биносида Миллий гвардия қўриқлаш ходими ўзига бириктирилган қурол билан ўзини отиб қўйган. Ходим вафот этган.
Миллий гвардия матбуот хизмати Kun.uz мухбири билан суҳбатда шундай ҳолат бўлганини тасдиқлади. Маълум қилинишича, айни вақтда прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар