23:26 / 17.10.2023
338

Тақиқ ҳозирча ечилмаган

Тақиқ ҳозирча ечилмаган

Жорий йилнинг 15 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Иштихон туманида гаровга қўйилган автомашина тақиқи асоссиз ечилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 18.10.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор Бўриев Эркин Жўрақуловичдан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ Самарқанд филиали фойдасига 240.280.733 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 29.11.2022 йилда Бюронинг Иштихон туман бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга таништирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 
421-моддасига асосан давлат ижрочисининг 29.11.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор Э.Бўриевнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, мазкур Қонуннинг 87-моддасига асосан қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида “МИБ-Портал” дастури орқали мутасадди ташкилотларга сўровномалар юборилган ва тегишли идоралар томонидан берилган маълумотларига кўра, қарздорнинг шахсий эгалигида ундирувга қаратилиши мумкин бўлган “Малибу 2” русумли давлат рақам белгиси 30.K.679.EA бўлган автотранспорт воситаси борлиги аниқланиб, давлат ижрочисининг 29.11.2022 йилдаги қарорига асосан транспорт воситасига тақиқ қўйилган.

 Шунингдек, ижро ҳужжатида гаров мулки сифатида кўрсатилган 30.R.679.EA бўлган автотаранспорт воситасига ҳам давлат ижрочисининг 29.11.2022 йилдаги қарорига асосан тақиқ ўрнатилган.

  Суднинг 18.10.2022 йилдаги ҳал қилув қарорида қарздор Э.Бўриевга тегишли “Малибу 2” русумли давлат рақам белгиси 30.K.679.EA бўлган автотранспорт воситасини давлат рақами суднинг арифметик хатоси туфайли 30.R.679.EA деб ёзилганлиги аниқланган ва фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 31.03.2023 йилдаги ажримига асосан ижро варақасидаги “давлат рақами 30.R.679.EA” деган жумла “давлат рақами 30.K.679.EA” деб ўқиш тўғрисида ўзгартириш киритилганлиги сабабли, давлат рақами 30.R.679.EA бўлган автотранспорт воситасига қўйилган тақиқ бекор қилинган.

Қарздор Э.Бўриевга тегишли “Малибу 2” русумли давлат рақам белгиси 30.K.679.EA бўлган автотранспорт воситага 29.11.2022 йилда қўйилган тақиқ ечилмаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият